INTERVYU S RAYHON!

Страница 1 из 2 1, 2  Следующий

Перейти вниз

INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Sayyora в Вт Июн 30, 2009 7:11 pm

- Райҳон, эшитишимча, журналистлардан хафа экансиз. Шу гап ростми?
- Ҳа, хафаман. Сабаби, бир журналист мен ҳақимда газетада мутлақо ёлғон гапларни ёзиб чиқди, менга туҳмат қилди. Тўғриси, «энди умуман интервью бермайман», деган тўхтамга ҳам келиб бўлгандим. Лекин сўраб-суриштирганимиздан сўнг, мендан интервью олган ўша одамнинг аслида журналист эмаслиги маълум бўлди. Матбуот соҳасида ўз ишининг устаси бўлган профессионал журналистлар борлиги учун ҳам, хафагарчиликни йиғиштириб, мана бугун сиз билан учрашиб турибман.
- Яқинда бир санъаткор билан суҳбатлашганимда, ўз вақтида ҳатто устоз санъаткорларимиз ҳақида ҳам бунчалик ёзишмагани ҳақида айтиб қолди. Унинг гапларига қараганда, ўша вақтда журналистлар ҳозиргига нисбатан санъаткорларга камроқ «таҳдид» қилишган…
- Бу фикрга юз фоиз қўшиламан! Биласизми, яқин йилларгача биз санъаткорлар журналистлар билан дўст эдик. Ҳозир эса улар гўё терговчига айланиб қолишган. Шундай журналистлар борки, айтган гапларимизни эмас, балки шов-шувлироқ бирон-бир хабарни бизнинг номимиздан ёзиб қўйиб, «сенсация» қилишга интиладилар. Эмишки, мен пластик операция қилдирганмишман. Бу маълумотнинг исботи тариқасида эса расмимни қисмларга бўлиб, қаеримни қачон операция қилдирганимгача белгилаб кўрсатиб қўйишган. Бундай бўҳтонлар кимга керак?! Ахир умримда пластик операция қилдирмаганман! Менинг ҳам оилам, қариндошларим бор, улар нима деб ўйлашлари мумкин?! Майли, агар шу гапларда сал бўлса-да жон бор бўлганида, бунчалар куйинмасдим. «Рост гапни ёзишибди-да», деб қўл силтардим... Мана шундай дилхираликлар туфайли ҳам журналистлар билан учрашишдан безиб қолганман. Худога шукр, мухлисларим мени яхши билишади ва мен улар бундай «миш-миш»ларга эътибор беришмаслигига ишонаман.
- Мухлисларингиз учун шу кунларда қандай янгиликлар тайёрлаяпсиз?
- Яқинда янги альбом устида иш бошладик. Ҳозирча бир нечта қўшиқларимиз тайёр. Альбомга номни сал кейинроқ танлашга қарор қилганмиз. Янги альбомга киритиладиган баъзи қўшиқлар матни истеъдодли ёш шоир Шоҳрух Жўраев қаламига мансуб. Шунингдек, анъанага содиқ қолган ҳолда севимли шоирам Раъно Ярашеванинг янги ижод намуналаридан фойдаланиш ниятим бор. Чунки Раъно опанинг шеърлари ижодим руҳиятига жуда мос.
- Ўзингиз ҳам шеър ёзишга уриниб кўрганмисиз?
- Ҳа. «Доимо» қўшиғим мусиқаси тайёр бўлгач, дўстларим билан унга шеър ёзишга уриниб кўрганмиз. Ўшанда жуда қийналганман. Шоирлик қобилиятини инсонга фақат Оллоҳ инъом этиши мумкин. Агар истеъдод бўлмаса, минг уринган билан бекор. Бирон-бир қўшиғимнинг мусиқасини ёзиб бўлганимдан кейин «менга фалон мавзуда шеър керак», деб буюртма берар эдим. «Доимо» қўшиғим менга шоирларга қанчалик осон эмаслигини кўрсатиб берди десам ҳам бўлади.
- Юқорида янги альбом ҳақида гап очдингиз. Концертдан сўнг дам олиш ўрнига дарҳол ишга киришиб кетибсиз. Бундай темпда ишлаш сиз учун оғир эмасми?
- Илҳом кутилмаганда келиши мумкин. Кейин, тўғрисини айтсам, ишсиз қолсам, ўзимни ёмон ҳис қила бошлайман. Бу нарса ёшимга ҳам бевосита алоқадор бўлса керак. Ахир ёшлар қайноқ, меҳнатсевар бўлишади. Қолаверса, қилаётган ишим ўзимга жуда ёқади. Мусиқа ёзишни севаман.



- Ишга кўмилиб турган бир пайтда гўзал бўлиб қолишни ҳар ким ҳам эплай олмайди…
- Ҳар доим гўзал бўлиб қолиш қийин, албатта. Чунки баъзан ўзингизга қарашга ҳафсалангиз бўлмаса, баъзида соғлигингиз жойида эмаслиги туфайли пардоз-андоз қилиш кўнглингизга ботмайди. Санъаткор халқи, айниқса, аёл хонандалар ўзларига қараб юришлари шарт. Чунки мухлислари улардан ўрнак олишга ҳаракат қилишади. Шу боис доим «форма»мни сақлаб қолишга, мухлисларим тасаввуридаги «идеал Райҳон» бўлишга қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Лекин уй шароитида юз-кўзимни парваришлаш учун ҳеч қандай муолажа қилмайман. Бу масалани ҳар доим косметолог ҳузурига бориб ҳал қиламан. Фитнесс билан шуғулланаман…
- Клип суратга олиниши жараёнида рўй берган қизиқарли воқеани эслай оласизми?
- Кадр ортидаги гапларни айтиш тўғрими-нотўғрилигини билмадим-у… Ҳа майли, айта қолай. Охирги саундтрекимизни суратга олаётганимизда клипда либосим шамолда ҳилпираб туриши керак эди. «Ҳилпираш»ни кўрсатиб бериш учун кўйлагимни ҳар томонидан ип билан устунчаларга боғлаб қўйишимизга тўғри келган. Тўғри, кадрда бу нарса жуда чиройли чиқди, лекин ҳақиқатда эса…
- Айтганча, нима учун кинода суратга тушмай қўйдингиз?
- Бу борада бир сирни ошкор қилишим мумкин: яқинда мусиқий комедияда суратга тушдим. Картина Мустақиллик байрами арафасида экранларда намойиш этилади. Лекин узр, номини ошкор қилолмайман, чунки фильм ижодкорлари сир сақлашимни илтимос қилишган. Бу картинада бош ролни ижро этмаган бўлсам-да, унда иштирок этган жамоа билан бирга ишлаганимдан бениҳоя мамнунман.
- Сардор Раҳимхон билан дуэт куйлаётган экансиз?
- (Ажабланиб) Бу ҳақда тўғриси, биринчи сиздан эшитиб турибман. Тўғри, бирга қўшиқ айтиш ҳақида музокара бўлган, лекин ҳали аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. Сардор интилувчан, меҳнаткаш, ўз устида ишлайдиган хонанда, унинг ижодини ҳурмат қиламан.
- Шахсий ҳаётингизда нима янгиликлар?
- …
- Қизиқувчилардан чарчадингизми?
- Ҳа, чунки бу нарса нотўғри. Марҳамат, ижодим, янгиликларим, қўшиқларимнинг сифати, яхши-ёмон томонлари ҳақида истаганча қизиқишсин. Мен барча саволларга жавоб беришга тайёрман. Лекин шахсий ҳаётимга аралашиш, тўғриси, бундай нарсалар жонимга тегиб кетган.
- Турмушга чиқмай карьера қилиш осон деб ўйлайсизми?
- Йўқ, нега энди? Менимча, аксинча. Чунки сиз ҳар дақиқада суянишингиз мумкин бўлган инсон ёнингизда бўлади. Қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтиш ҳам осон.
- Шоу-бизнесдаги стратегиянгиз?
- Ишлаш, ишлаш ва яна ишлаш! Бир фортепианочининг машҳур ибораси бор: «Агар сиз бир жойда тўхтаб қолсангиз, ҳақиқатда икки қадам ортга чекинаётган бўласиз». Шу боис, ҳеч қачон бир жойда қотиб қолмасликка ҳаракат қиламан, янгиликлар сари интиламан.
- Демак, муваффақиятингиз сири меҳнатда?
- Албатта. Мен меҳнат қилишдан, ўз устимда ишлашдан ҳеч қачон қочмаганман. Ҳар бир янги қўшиғим олдингисидан яхшироқ чиқишига ҳаракат қиламан. Кейин муваффақиятга фақатгина меҳнаткашлигингиз туфайли эмас, балки сизга бу имкониятни раво кўрган Оллоҳ туфайли эришасиз. Омаднинг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Асосийси, битта қўшиқ ёзгач, бориб диванга чўзилиб ётиб олишнинг кераги йўқ. Чунки бу билан ўз оёғингизга болта урган бўласиз. Ўз қилган ишидан қониқиш – карьерага нуқта қўйиш дегани.
- Танқидга муносабатингиз?
- Агар у тўғри бўлса, келажакда ўша хатоларимни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Шунчаки кўролмасликдан танқид қиладиганлар ҳам кўп, бундай ҳолатларни беэътибор бўлиб енгиб ўтаман.
- Фаолиятингиз давомида рўй берган энг эсда қоларли воқеа?
- …Энди хонандаликни бошлаган пайтларим. Кўча-кўйга чиқсам ҳам «одамлар қўшиқларимни қандай қабул қилишяпти, уларга ёқяптими-йўқми», деган хавотир менга тинчлик бермайди. Бир кун йўлда кетаётсам, орқамдан «Ана, ана Райҳон», деб гапиришаётгани эшитилди. Нафасим ичимга тушиб кетди. Хаёлимга биринчи келгани «Танишди!» деган фикр бўлди. Яна икки қадам босишга улгурдим ё йўқ, ортимдан «Азоблайсан, азоблайсан», деб куйлай бошлашди. Ишонасизми, қувонганимдан сакраб кетай деганман. Лекин ўзимни мажбуран қўлга олиб, гўё ҳеч нарса эшитмагандай йўлда давом этганман.
- Кейинги пайтларда роса оммалашган «Орзуингга ишон» номли таронангиз ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?
- Бу қўшиқда «жуда-жуда қаттиқ орзу қилган инсон албатта ўз орзусига етишади» деган маъно бор. Мақсадим ҳам инсонларни ўз орзусига ишонтириш эди ва бу нарсани уларга мана шу қўшиғим орқали етказдим. Ўз навбатида мен ҳам орзуга ишонаман. Лекин билмадим, иримчи бўлганим учунми, нималарни орзу қилишим ҳақида очиқ айтишни хоҳламайман.
- Келажакда шунчаки янги қўшиқлардан эмас, балки синовлардан ўтган, мухлислар қалбидан чуқур жой олган кучли тароналардан иборат альбом чиқариш ниятингиз борми?
- Ростини айтсам, хаёлимга келмаган гапни айтдингиз. Fоя менга жуда ёқди, раҳмат. Бу нарсани албатта ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қиламан.
- 20 йилдан кейин ўзингизни қандай тасаввур қиласиз?
- Келажакка назар солишни ёмон кўраман. Эртага нима бўлишини Оллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Шу боис ҳозирча фақат меҳнат қиламан, изланаман ва тақдиримни Яратганнинг измига топшираман.
- Райҳон тасаввуридаги идеал ўзбек аёли?
- Ораста, гўзал, дидли, тадбиркор, қўли гул пазанда, ҳам меҳрибон, ҳам ўз қадрини биладиган, турмуш ўртоғига итоаткор. Яна… ҳар томонлама етук, ўқимишли, дунёқараши кенг… Хуллас, «идеал»!
- Тўйингизни қандай тасаввур қиласиз?
- Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Энг муҳими, мен учун қадрли инсонлар, яқинларим ўша куни ёнимда бўлишсин. Қаерда ўтиши, қанча одам келиши эса аҳамиятли эмас.
- Тилакларингиз?
- Ҳамма ўз орзусига, тақдирга, Оллоҳга ишонишини хоҳлайман. Одамлар бир-бирига меҳр-муҳаббатли бўлсинлар. Севсинлар, севилсинлар! Ишонч барҳаёт бўлсин!

Sayyora

Сообщения : 20
Дата регистрации : 2009-06-28

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Sayyora в Ср Июл 01, 2009 2:32 am

РАЙХОН: “Елгиз булиб келганман, елгиз булиб кетаман”!

Латофатли Райхон билан куп бора интервью уюштирганмиз. Бу гал унинг яккахон концертидан олдин эмас, балки кейин сухбатлашишни лозим топдик. Бунга иккита сабаб бор: хонанда концертидан олдин журналистлардан ранжиганди. Иккинчи сабаб - биз яккахон концерти сархисоби хакида сурамокчи эдик…

- Хуш келибсиз! Биламан, биринчи навбатда ижодий янгиликлар хакида сурайсиз. Янги альбом устида ишлаяпман. Учта янги кушигим тайер булди.
- «Ургандим» кушигингиз хаетингизга богликми? «Унутишни, багритошликни ургандим» деган мисралари бор…
- Бир фильмни томоша килганимда ундаги вокеалардан таъсирланиб, йиглаб юбордим. Шоирга шу фильм асосида буюртма бердим.
- Концерларингизни шоуга айлантириб юборасиз. Чипталарингиз эса кимматлашади…
- Чипта нархи у кадар киммат эмас-ку! Чипта олиб-сотувчиларда кимматлашади. Аслида бу холатга карши оммавий курашиш керакмикан?
- Минглаб мухлисларига хордик улашгувчи Райхоннинг узи кандай дам олади?
- Хеч кандай. Концертдан кейин дам оламиз, дэб уйлагандик. Лекин умуман бунинг иложи булмаяпти.
- Бир кунда кушигингизни неча марта тинглайсиз?
- Кушик яратаетган махалимда жуда куп бора эшитишимга тугри келади. Ахир, аранжировкасига, кушик мазмунига диккат билан эътибор беришим керак.
- Кайси саволга жавоб бергингиз келмаяпти?
- Миш – мишлар хакида гапиришни истамайман. Узимни оклаш, кимлар учундир жавоб бериш ва бировларни мухокама килиш… Хакикий мухлисларим менинг кандайлигимни жуда яхши билишади. Булар – булмас гап – сузларга эътибор бермпсликка харакат киламан.
- Концертингизда харакатларингиз Бритни ва Бейонсга ухшайди…
- Мадонна, Бритни каби хориж юлдузларининг концерт дастури мени хайратга солади. Якинда кумирим Майкл Жексон дуне буйлаб сунгги турнесини такдим этади. Тошкентга хам келса кани эди! (Кулади)
- «Сузлама» таронасини куйлаетганда саройнинг жуда юкорисига, баландга чикдингиз. Ростини айтинг, куркмадингизми?
- Биринчи гал кузларимни юмиб олдим, кунглим айниди. Тинимсиз репетициялардан сунг урганиб колдим. Концерт махалида эса куркишга хаким йук эди.
- Бу акробатик холатга нима ундади?
- Мухлисларимни хайратга солиш. Аслида юкорида учиш орзуим эди, бу амалга ошди.
- «Божалар» билан анчадан бери кадрдонмисиз?
- Улар билан дустмиз.
- Озодбек Назарбеков билан дуэт куйламокчи булибсиз.
- Ха, дуэт айтмокчи булганмиз. Факат кушик мавзуси хакида уйлаб куриш керак. Рашид Холиков билан дуэт куйлаш орзуим. Сардор Рахимхон, Манзура билан хам дуэт куйлаган булардим.
- Кимнинг концертида оддий томошабин сифатида утирдингиз?
- Максим Галкин, Тохир Содиков ва Юра Шатунов, Любовь Успенскаяни концертларида. Узим билан «изоляция» ланиб колмокчи эмасман. Озодбекнинг концертига хам бораман.
- «Имкон» номли кушигингиздаги мисралар юракка тегади. «Елгиз булиб келдим, елгиз булиб кетаман…» Нимани назарда тутгансиз?
- Келиш ва кетиш оралигидаги масофа – хает. Кандай ва ким булишни, ким билан яшашни хар ким узича танлайди. Аллох эса мехнатимизга ярашасини беради. Турмушга чикасан-у, бирок тула бахтни хис килолмайсан. .. Гохида хаетда уйлаган барча яхши ниятларингга эриша олмайсан.
- Сиз кандай «имкон» сураяпсиз?
- Факат ва факат бахт!
- Бу йилги хитингиз «Орзуинга ишон» булди. Клипингиздаги ажойиб харакатларни сиз уйлаб топдингизми?
- Кайси миллатга мансуб булишидан катъи назар, бутун дунеда инсонлар орзуларига ишонсин! Ишонасизми, бу таронамни альбомимга киритмокчи эмасди. Кушик яратилганда жуда омадсиз, деб уйлаганмиз. Бор умидим, «Нега» кушигимдан эди. Хаетнинг ишлари кизик экан. Кутилмаган тарзда ектирмаган кушигим умид килган таронамни ортда колдирди.
- Кандай инсонлар билан гаплашмайсиз?
- Елгончи ва иккиюзламачиларни енимга якинлаштирмайман.
- Китоб укияпсизми?
- Акуниннинг сунгги китобини укияпман. Ундан ташкари, иккита сценарий билан танишяпман. Бирок хали жавобини бермади.
- Сунгги бор мазза килиб томоша килган фильмингиз?
- «Камбагаллар маконидан чиккан миллионер» ва «Бэнжамин Баттоннинг сирли тарихи» фильмларини мазза килиб курдим.
- Энг катта орзуингиз?
- Буни факат Худога айтаман.
- Онангиз ва синглингиз хакида…
- Бу менинг шахсий хаетим.
- Синглингиз елини танлаб олдими?
- Йук. У хали мактаб укувчиси.
- Телефонингизга келган энг дахшатли SMS?
- Бир инсон бор, мен уни билмайман. Хар куни таъкиб килади. Хар бир кадамимни кузатиб, хабар езиб туради. Кандай куринишдаман, кандай либосдаман… Узим шу ракамга кунгирок килсам, хеч ким жавоб бермайди. Бу сирли шахс ким?
- Кимни севасиз?
- Аллохни, оиламни, оламни, ишимни…
- Севимли инсонингизни назарда тутгандим…
- Бу шахсий савол. Демак, мухокама килинмайди. 10 йилдан бери юракдан кушик яратишим уша – уша. Колган барча узгаришлар мен учун ахамиятли эмас.



Блиц савол – жавоб:

- Бозорга сунгги марта качон боргансиз?
- Уйимдагилар менга хамиша ердам беради. Шу боис, бозорга боришга хожат йук.
- Машина бошкаришни ектирасизми?
- Гохида узим, баъзида хайдовчим олиб юриши екади. «Lexus» харид килиш эса орзуим.
- Бир йилдан бери гаплашмаетган дугонангиз ким?
- Кореяда яшайдиган дугонам.
- Артистлардан – чи?
- Хаммаси билан дустона алокадаман. Яхши муносабатларни саклаб колишга харакат киламан.
- Юрагингизни очадиган энг якин дустингиз ва сирдошингиз ким?
- Онажоним!
- Узингизга кинода мос партнер танланг: Рассел Кроу, Шохрух Хон?
- Албатта, Рассел Кроу.
- Хизр бобони учратиб колсангиз…
- Оламга тинчлик сурардим. Негадир бугун инсонлар орасида совукчилик купайган. Одамларда яхшилик, очиккунгиллик, мухтожларга ердам бериш хисси кучайишини истардим.
- Сиз учун кишик куйлаш нима?
- Касбим – хоббиим, хордигим, чарчогим, нафас олаетган хаводир.
- 50 миллион долларингиз булса, нимага сарфлайсиз?
- Мехрибонлик уйи, бемор ва ногирон болаларга сарфлаган булардим.
- Рухшуносингиз борми?
- Инсон узига узи рухшунос булиши керак.
- Севимли фаслингиз?
- Бахор.
- Севимли телекурсатувингиз?
- «Звездопад», КВН, «Пусть говорят».



Кизикарли жумлалар:

«Парижда, Эйфель минорасида оила аъзоларим билан кахва ичиш. Оиламсиз Париж хам Париж эмас!»
«Машинамда хар гал телефоним ва кузойнагимни унутиб колдираман!»
«Таомлар…. Уйимда тайерланган хар кандай таомни тановул килишни хуш курман.»
«Коракалпогистонда умуман булмаганаман.»
«Нью – Йоркда концерт берсам эди.»
«Дам олиш учун АКШни танлаган булардим.»
«Dolce & Gabbana», «Gucci» либослари екади.»
«Айшвария Рай севимли актрисам.»

Sayyora

Сообщения : 20
Дата регистрации : 2009-06-28

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Dante в Сб Июл 18, 2009 1:51 am

Zo'r Intervyu Rahmat qogan et betta ko'rinmi qoladigan intervyuladan bo'sa yozvorila faqat alohida tema ohmelade!
avatar
Dante

Сообщения : 45
Дата регистрации : 2009-07-06
Возраст : 27
Откуда : Tashkent

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Doniyorchik в Вт Июл 21, 2009 5:07 pm

Ha iloji bo'lsa yangi-yangi intervyuladan bo'lsa zo'r bo'lardi. Hurmat bilan Doniyorchik!
avatar
Doniyorchik

Сообщения : 45
Дата регистрации : 2009-07-20
Возраст : 26
Откуда : Toshkent

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  MurodChik в Вт Авг 11, 2009 8:28 pm

Intervyular uchun kootta rahmat! Very Happy
avatar
MurodChik

Сообщения : 4
Дата регистрации : 2009-07-29
Возраст : 29
Откуда : Uzbekistan Tashkent

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Doniyorchik в Ср Авг 12, 2009 8:15 pm

Murod qalesiz? Ko'rinmi ketdiz. Mundo kirib turila endi!
avatar
Doniyorchik

Сообщения : 45
Дата регистрации : 2009-07-20
Возраст : 26
Откуда : Toshkent

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Perfect

Сообщение  QIZALOQ в Сб Сен 19, 2009 3:04 pm

Fan-club man silani rasa sog'indim. I tya toji solnyshko moyo. Ya vas vsex lyublyuuuuuu. I love you
avatar
QIZALOQ

Сообщения : 5
Дата регистрации : 2009-09-19
Возраст : 28
Откуда : Bukhara

Посмотреть профиль http://www.rayhon.uz

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  neo_uz в Вт Сен 22, 2009 5:22 pm

xaqiqatanham judayam chiroyli iterviyu bo'libti.
kamida 5 martadan o'qib chiqdim. Super!!!
avatar
neo_uz

Сообщения : 3
Дата регистрации : 2009-08-28
Возраст : 29
Откуда : Ташкент

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Azik

Сообщение  Azik в Чт Окт 08, 2009 5:59 am

Yahsh intervyu,

Azik

Сообщения : 31
Дата регистрации : 2009-09-28
Возраст : 29
Откуда : Fergana

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Azik в Чт Окт 08, 2009 6:29 pm

Yahshi intervyu

Azik

Сообщения : 31
Дата регистрации : 2009-09-28
Возраст : 29
Откуда : Fergana

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Dante в Сб Окт 31, 2009 10:48 pm

Oxirgi paytda umuman intervyu bermay qo'ydila nima dedilar? konsertga yaqin ko'paysa kere
avatar
Dante

Сообщения : 45
Дата регистрации : 2009-07-06
Возраст : 27
Откуда : Tashkent

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Doniyorchik в Вт Ноя 03, 2009 10:03 pm

Dante man ham shu fikrdaman. Rostdan ham intervyu bermaganlariga ancha bo'lib ketdi.
avatar
Doniyorchik

Сообщения : 45
Дата регистрации : 2009-07-20
Возраст : 26
Откуда : Toshkent

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Dante в Ср Ноя 11, 2009 11:58 pm

Intervyu berishga gap ham qomadide o'zi endi konsert arafasida int berilmasa yana bilmadim
avatar
Dante

Сообщения : 45
Дата регистрации : 2009-07-06
Возраст : 27
Откуда : Tashkent

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Doniyorchik в Чт Ноя 12, 2009 8:31 pm

Xa manimcha xam shunday.
avatar
Doniyorchik

Сообщения : 45
Дата регистрации : 2009-07-20
Возраст : 26
Откуда : Toshkent

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Shaxina в Пт Ноя 13, 2009 12:19 am

Rayhon sizga omat,baxt tiliman

Shaxina

Сообщения : 2
Дата регистрации : 2009-11-13
Возраст : 31
Откуда : Fergana

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Sayyora в Пт Ноя 13, 2009 2:17 am

Nazarimda, intervyu bersalar ham jurnalistlar tomonidan juda kamdan - kam qiziqarli savollar beriladi.

Sayyora

Сообщения : 20
Дата регистрации : 2009-06-28

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Shaxina в Пт Ноя 13, 2009 2:37 am

Bu gapizga qushilaman.

Shaxina

Сообщения : 2
Дата регистрации : 2009-11-13
Возраст : 31
Откуда : Fergana

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Sayyora в Пн Ноя 16, 2009 7:24 pm

Eski intervyu, WWW.SHOV-SHUV.UZ saytidan!


РАЙХОНДАН ЯХШИ КЕЛИН ЧИКАРМИКИН?

-Сизни муомалада жуда нунок дейишади…
-Мен одамлар билан жуда эхтиёт булиб гаплашаман. Ички дунём эса умуман бошкача. Мактаб пайтларимда онамни чакириб олиб, укитувчиларим роса койирди: кизингиз качон узини кек тутишини йукотади деб. Балериналар сингарисиз дейишади, балки бу ухшатиш мени викорли килиб курсатар. Бегоналар билан кам гаплашаман. Мен хеч нарсани узимча уйлаб топмайман. Борича атрофга намоён буламан.
-Кимга суянасиз?
-Оиламга. Менимча, оилам, дустларим- таянчим. Уларга хар кандай вазиятда ишонсам, суянсам булади. Булажак турмуш уртогим хам бу борада менга мададкор булишига умид киламан.
-Бу дунёда кушикларингиздан бошка яна нимам колади деб уйлайсиз?
-(уйланиб). Оила кургач, фарзандларим булади. Назаримда, бу уткинчи дунёда инсон зотидан коладиган энг яхши мерос фарзанд булса керак.
-Бу режангиз ё оруингиз?
-Энг катта орзуим десам муболага булмайди.
-Кимлардан нафратланасиз?
-Куролмасликдан ёмони борми? Катта гунох хам. Душманларим учун Аллохдан инсоф сурайман. Улар ёмонлик килмасликларини сурайман. Хеч кимнинг хаётини мухокама килмайман. Бу мен учун кизик эмас. Нафратланиб нима килдим. Кимки ёмонлик килса узига!
-Сизга тухмат килишса?
-Ёниб кетаман, вулкон булиб отилиб, сунгра суниб коламан. Бу узимга таскин топишим билан ифодаланади: эх, майли канча гапиришса гапиришаверишсин…Уша тухматлар бир кун инсоннинг узига кайтиши бор! Энг мухими, якинларим ва яхши инсонлар мени хамиша тугри тушунишади, ёлгон ва чин гаплар фаркига етишади.
-Сизга нисбатан бировларнинг рахмини келтириб, мухаббат козонган киз дея фикр билдирган хамкасбларингиз хам бор… аникроги, анча.
-Кушикларим рухияти шундай. Агар мен хакимда кайгуришса… Мен хамиша… Тухтанг, нега мен бировларнинг рахмини келтиришим керак?! Узимга тукман, бирон интервьюда нималардандир ачиниб гапирган эканманми? Яна уша инсонни чалгитувчи миш-мишлар…Хамкасблардан купи билан якиндан муносабатда булмайман. Шунинг учун турли гаплар таркатишар. Менинг биров билан ишим йук. Шундай экан, тинч куйишса яхши буларди.
-Яхшилик учун ёлгон гапирган пайтларингиз булганми?
-Умуман алдамайман. Мободо, бундай вазиятларда ёлгон гапирсам, барибир ёлгонлигини билдириб куяман. Ёлгон гапиришни уддалолмайман (кулади).
-Купинча, огиру енгил кунда пулга ишонишади. Сиз хамми?
-Хар кандай вазиятда Аллохга ишониш керак.
-Такдирга ишонасизми?
-Албатта. Менинг назаримда такдирни узгартириб булмайди. Пешонага битилганлари асосида харакат килаверамиз.
-Канчалик ахмокона уйлов булмасин, шахсан мен каттик севиб колишингизга ишонмайман…
-Йук, мен каттик севиб колишим мумкин. Умуман катта мухаббатни хис киляпман.
-У учун хамма нарсадан кечишингиз мумкинми?
-Ха! Аллох ва оиламдан бошка.
-Санъатингиздан хамми?
-Ха!
-Качон хунг-хунг йиглайсиз?
-Огир дамларимда, юрагим азобдан кийналган пайтларда сикилиб йиглайман.
-Кимдан бир умр карздорсиз ёки миннатдорсиз?
-Жуда купчиликдан. Онам ва бувам олдидаги хакким узиб булмас даражада. Бувам гарчи хаёт булмасаларда у кишининг менинг болалигимда улашган мехр-мухаббати учун умр буйи килган яхшилигу саховатим етарли эмас. Бувам менга куп ёрдам берган.
-Пул манбаи хозир сизда хам туйларданми?
-Ха. Концертлар хам бор.
-Сизни ужар, факат уз айтганини киладиган дейишади…Нима мажбурийлик тушунчаси сизга ётми?
-Маслахатлашиб хам иш тутаман. Тугри, барибир уз деганимдан колмайман. Хуп деб уз режамни амалга ошираман.
- Сиз халиям уз ярмингизни излаяпсиз. Вакт эса кутиб турмайди! Ёш, умр кадрига етмайсизми?
-Вактга эмас, ким билан хаёт куришга куп нарса боглик. Агар бу икки жихатни солиштирсак вакт уз кадрини, ахамиятини йукотади. Ахир, бир умр вактга тикилиб эмас, унинг дийдори билан яшайман! Шунинг учун шошилишнинг хечам кераги йук-да! Яна шошган киз эрга ёлчимас дейишади.
-Нечта фарзандингиз булишини орзу киласиз?
-Бир угил, бир киз.
-Инсоннинг хатто узига айтгиси, тилига чикаргиси келмайдиган сирлари булади. Уни берк тутиш канчалик азоб булса-да, ё мажбур, ё…
-Якинларим мен хакимда хамма нарсани билишади.Нега энди мен бегона инсонларга уз дардларимни ошкор этишим ёки уларни уз ташвишларим хакида уйлантириб куйишим керак?
-Идеалингиз?
-Биласизми, кимга ухшагим келади… (уйланиб) Йук, энг мухими, ким эмас, чунки барибир ухшамайман, аклли, мехрибон ва хакикатгуй булсам бас!
-Сиздан яхши келин чикишига ишонасизми? Бошингизга румол кундириб, хар куни тонгда чой дамлаб, ховли супириб, келин салом килиб деганларидек…
-Йук, менга барибир ёрдамчи керак. Уйда саранжомликни, озодаликни саклашга юз фоиз жавоб бераман, бирок огир мехнатга ярамайман. Уйда кир юваман, дазмоллайман, бирок супир-сидирга бир аёлни ёллаганмиз.
-Онангизнинг энг катта армонини биласизми?
-Биламан, бирок айтолмайман.
-Армонни руёга айлантириш ниятингиз йукми?
-Бу менинг кулимда эмас…
-Хар кандай вазиятда хам жавоб топишга интиламиз. Канча ёш кизчалар санъат оламида етишиб чикяпти. Гузаллари талай, иктидорлилари санарли. Санъатда бошкага урин бушатиш учун «манаман» деган кушикчи учун хам трагедия булса керак. Ич-ичингизда бундай саволга кандай жавоб таскин бериб туради?
-Менга хеч кимнинг урни керак эмас. Мен хар кандай вазиятга тайёрман. Назаримда, мени олкишлаган карсаклар бошкалар томон йуналса, бундан асло хаф булмсаслигим керак. Ижодим сусайганидан далолат. Балки шу карсаклар мендан олдин бошка бировни олкишлагандир. Харакатда булган инсон барибир ютади. Купрок ижод килишимни англайман.
-Гузалсиз. Атрофдан , маданият ходимларидан турли мулозаматлар булганми?
-Йук, балки мени хурмат килишар?
-Энг катта химоячингиз?
-Фаришталар.
-Камчиликларингиз?
-Жудаям инжикман… Йук гапирмайман, кейин камчиликларимни билиб олишиб, тамга кила бошлашади.
-Кайси ошхона таомларини яхши курасиз?
-Узбек ва хитой таомларини севаман. Ширин соус жуда ёкади.
-Чет эл шоу-бизнеси шов-шувларига кай даражада кизикасиз?
-Хориж юлдузларининг шахсий хаёти менга умуман кизик эмас. Ижоди борасидаги барча янгиликлардан вокифман. Мана якинда, Тарканнинг янги альбоми сотувга чикади. Дарвоке, севимли кушикчим хакида жуда кайгуряпман. Майкл Жексонни хар кадай холатда оклайман. Унинг ашаддий мухлисаси сифатида шуни айтмокчиманки, Майклга куйилаётган айблар нотугри ва нохак.
-Энг сунгги томошо килган хинд фильмингиз?
- «Уткинчи дунё». Шохрух Хоннинг роли менга жуда ёкди.
-Узбек шоирларидан кимларни танийсиз?
-Умар Хайём.
-Афсус, у форс шоири-ку?
-Унда Бобур Бобомурод, Иброхим Жиянов, Раъно Ярашева, Зулфия.
-Зулфиянинг кайси шеърини биласиз?
-Вактида ёдлаганмиз, хозир эсимда йук.
-Узингиздан кучли тенгдош хамкасбларингизни тан оласизми? Масалан…
-Вокал буйича проффессионалликда «Зеро» менга жуда ёкади. Бу борада уларнинг кучлилигини хис киламан. Хонандаларнинг рейтинги ошиши ёки тушиши улар ижросида яхши кушикнинг яралиши билан боглик: бугун мен яхши кушик куйласам, мени куллаб-кувватлашади, эртага Лола булса , уни олкишлашади, яна Шахзода…
-Юлдуз Усмонова шундай куйлайди: «Дуст дегани ошимни еб, кейин эса ейди бошим…». Хиёнаткор дустлариниз булганми?
-Ха, булган. Куп эмас. Уларнинг кимлигини биламан, халигача менга хиёнат килишади. Энг мухими, чин дустлдарим жуда куп. Хиёнатини билиб, «шок»ка тушганман, кейин узимни зурга босиб олганман. Улар билан гаплашмай куйганман. Иккиюзламачиликни куришга кузим йук. Мен эмоционал одамман. Хафа пайтимда узимни хурсанд курстишга уринмайман.
-Мухлислар билан дустона муносабатда булишга кандай карайсиз? Мухлисларингиз билан умуман гаплашгингиз келмайди…
-Вактим жуда кам, ишим эса куп, бир мухлисим билан дустона муносабатда булсам, иккинчиси ранжиб колади… Хамманинг кунглини бир вактнинг узида олишнинг эса асло иложи йук. Шунинг учун мухлисларнинг хаммаси билан гаплашиш керак ё умуман муносабатда булмаслик керак. Шу боис хам хафа булишса-да, мухлисларим билан куп муносабатда була олмайман.
-Нарсанинг кадрини уни тилаб олаётганимизда биламиз. Йукотган нарсаларингизга ачинасизми?
-Албатта. Йукотиш – кулфатнинг белгиси…Йукотиш- мен учун кайфиятимнинг 100 фоиз пастга караб огишидир.
-Мустакиллик- тилаб –тилаб олган улуг неъматимиз. Озод Ватанимиз равнаки учун кандай хисса кушмокчисиз?
-Ёшларда ватанпарварплик рухини кучайтиришга хисса кушиш- бугунги кун санъаткорларининг асосий вазифаси деб уйлайман.
РАЙХОН "LOVE" (СЕВАДИ): «Аллохни, хакикатни, яхшилик, гузаллик, мен хакимда кайгуришларини, мени севишларини, ижодимда яхши кушиклар яралса, мени олкишлашса, бассейнда чумилишни, куёшни, денгиз сохилида утиришни, уй хайвонларини, оиламни, дустларимни, турли безакли такинчокларни».
РАЙХОН "HATE" (ЁМОН КУРАДИ): «Барча хашоратларни, уй хайвонларини хафа киладиган инсонларни, ифлосликни, менга совук булса, мени хафа килишса, иккиюзламачиликни, орзуларим саробга айланса, куполликни, ёлгонни».

Sayyora

Сообщения : 20
Дата регистрации : 2009-06-28

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Sayyoraxon uchun

Сообщение  Azik в Пн Ноя 16, 2009 9:38 pm

Sayyoraxon sizga kata raxmat intervyularni bizga yetkizib turganiz uchin quliz dart kurmasin. Hurmat bilan Azik.

Azik

Сообщения : 31
Дата регистрации : 2009-09-28
Возраст : 29
Откуда : Fergana

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Azik в Пн Ноя 16, 2009 9:44 pm

Savollarga judayam zur javob berishgan ekan. Biz Ollohdan tilimiz baxtli bulishizni.

Azik

Сообщения : 31
Дата регистрации : 2009-09-28
Возраст : 29
Откуда : Fergana

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Sayyora в Пн Ноя 16, 2009 11:34 pm

Salomat bo'ling, hurmatli Azik, intervyular yoqganidan hursandman!

Sayyora

Сообщения : 20
Дата регистрации : 2009-06-28

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Sayyora в Пн Ноя 16, 2009 11:36 pm

История эта началась 16 сентября 1978 года, когда в дружной и семье актёров и просто хороших людей Отабека Ганиева (внука того самого Наби Ганиева, выдающегося режиссера, основателя Узбекского кино) и заслуженной артистки Узбекистана Тамары Шакировой родилась маленькая девочка, которую назвали в честь душистой травы родынх узбекских гор – Райхон.

Счастливое детство прошло в бесконечных поездках с матерью с одной съемочной площадки на другую, в удивительной атмосфере творчества и магии искусства, поэтому ни капельки не удивительно, что актерское мастерство пропитало ее буквально насквозь с самых первых годов.

В первый раз показать миру свои таланты ей удалось всего в 6 месяцев, когда она снялась вместе с мамой в фильме «Ленинградцы – дети мои», и что особенно важно, ей досталась более незаметная, но гораздо более важная работа – она озвучивала сама себя. В полугодовалом возрасте это не так уж сложно, но все таки это была первая ласточка в долгом и трудном пути, который она пройдет в последующие годы.

На этом творческая составляющая натуры не остановилась и следующей ее ролью была роль мальчика, сына героини Тамары Шакировой в фильме «Пароль ‘Отель Регина’». Но к сожалению роль мальчика настолько не понравилась нашей героине, что в свои неполные четыре года с кино она решила порвать навсегда. Но к счастью, и всеобщей фанатской радости, у высших сил на это были совсем другие соображения.

Но это было уже позже, много позже, а сейчас, в нежном возрасте пяти лет, у нашей героини внезапно просыпается жгучая страсть к балету – вместе с мамой она одним за другим посещает балетные спектакли в Ташкенте и Москвы, ночи напролет терзает соседей мелодиями из «Лебединого озера», изнашивает до дыр несколько пар пуантов, и вдруг, совершенно неожиданно для мамы, требует, чтобы ей купили «пананино». Совершенно запутавшаяся Тамара Шакирова внемлет гласу высших сил, успокаивает соседей и покупает дочери пианино. В 1985 году Райхон зачислена в первый класс Республиканской школы искусств по классу фортепиано, родители пьют валидол, соседи меняют жилплощадь, ну а Райхон влюбляется в музыку навсегда.

О балете уже больше не вспоминали, в школе отмечали ее успехи время шло и вот уже в 8 классе серьезный прорыв в облатис концертной деятельности - она играет концерт Сенсанса для фортепиано с оркестром под управлением Хакназарова в концертном зале «Бахор». По ее собственным воспоминаниям – это было феерическое событие, после которого она надолго запомнила звучание музыки под величественными сводами концертного зала.

Но судьба сложилась так, что после школы она поступает в Университет мировых языков на факультет английской филологии. Увлекшись изучением английского языка, она, казалась совсем забыла о музыке, но звуки того памятного для нее концерта постоянно звучали в ее памяти, не давая забыть о величии мелодий не на минуту – не выдержав, на 4 курсе, она организоввывает дуэт «Хаёл», но группа существует всего 1 год, после чего распадается.

Но первый шаг на пути к музыкальному Олимпу был сделан – в 2000 году она начинает сольную карьеру. Однако ее кинематографическое прошлое не отпускает ее – Райхон снимается в сериалах «Илон» и «Занжир» у режиссера Санжара Бабаева.

Но музыка остается ее самым главным увлечением – она работает с продюссерским центром R-T USA и записывает свои песни на студии Тарона рекордс. Райхон работает над первым альбомом «Сен Сиз».

В это же время она снимается в музыкальном фильме «Тахир и Зухра».

И вот в 2001 году ее дебютный альбом выходит в свет и расходится тиражом свыше пятидесяти тысяч экземпляров. Она добивается своего – ее песни звучат на радио и в машинах, люди раскупают диски и кассеты практически моментально.

В этом же году Райхон подписывает контракт с музыкальным агентством «Мир Юлдузи» (в настоящее время «Mycom»). С этого же года она постоянно принимает участие в национальных празднованиях «Мустакиллик» и «Навруз», она принимает участие в гала-концертах посвященных борьбе со СПИДом, благотворительных концертах для детей инвалидов «Скажите детям – Да!» и многих многих других.

В 2002 году выходит в свет ее второй альбом «Бахтли буламан», который расходится тиражом свыше ста десяти тысяч экземпляров. Популярность начинает расти как снежный ком – 3 и 4 мая она дает первые сольные концерты в Большом Театре Оперы и Балета имени Алишера Навои, в августе ей присуждается государственная премия «Нихол» и в том же году Райхон становится лауреаткой премии Тарона в номинации «Лучшая певица года».

Она узнает что такое слава и популярность, радость победы и сияние успеха, но в тени всего этого приходят и сумашествие фанатов и постоянная усталость от круглосуточной работы. Но она находит в себе силы побороть свои слабости и в 2003 году выходит ее третий альбом «Севгилим», а предыдущий альбом – «Бахтли буламан» становится лучшим альбомом года.

Наступает февраль 2004 года и в День всех Влюбленных во дворце Дружбы Народов Райхон дает очередной сольный концерт с новой программой и ее встречает оглушительный успех – билеты невозможно было достать за несколько недель до концерта, люди рвались в концертный зал как последний раз в жизни. Райхон снова показала как она умеет быть королевой и как она умеет справляться с трудностями.

В 2004 году она снова становится «Лучшей певицей года» и в феврале 2005 еще более оглушительно повторяет свой прошлогодний успех в Дни Всех Влюбленных – на сей раз в трёхдневном концерте. В этом же году выходит ее четвертый альбом «Факкат мухаббат», который признается «Лучшим альбомом года».

За эти годы Райхон объезжает с гастролями практически все области Узбекистана, выступает в Москве и Казахстане, но все так же остается в душе все той же маленькой девочкой, которая была околдована чарующими звуками музыки под величественными сводами концертного зала. Та маленькая девочка уже давно превратилась во взрослую и красивую женщину, но музыка не перестала звучать в ее душе ни на минуту.

Дай Бог так будет и дальше.

Sayyora

Сообщения : 20
Дата регистрации : 2009-06-28

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Sayyora в Вт Ноя 17, 2009 11:44 pm

Intervyu 2008

РАЙҲОН ВА ШАХСИЙ ҲАЁТ

— Яна ҳар доимгидек феврал ойида мухлисларингизга янги концерт дастурингизни тақдим этяпсиз. Нима учун айнан шу кунларга кўпроқ аҳамият берасиз?
— Сабаби, мухлисларимга бўлган меҳр-муҳаббатим доим чексиз. Уларнинг олқиши, эътибори менга доим куч-қувват берган. Шунинг учун буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
— Концертингизнинг номи…
— "Доимо" (жилмайиб). Доимо мухлисларим мени қўллаб-қувватлашларига ишонаман.
— Кимлар билан ижодий ҳамкорлик қиласиз?
— Концертимда барча профессионал ижодкорлар билан ҳамкорликда ишлаяпман.
— Ҳар йили концерт дастурингизда гоҳ саҳна остидан, гоҳ осмондан тушиб, томошабин эътиборини тортасиз. Бу йил Райҳон қаердан пайдо бўлиши мухлислар учун қизиқ.
— (Кулади). Ҳозир айтолмайман. Акс ҳолда қизиғи қолмайди. Концертимга келсангиз, ўзингиз ҳаммасини кўриб, баҳо берасиз.
— Биринчи муҳаббатингиз бўлганми?
— Биринчи муҳаббатим — Майкл Жексон (кулади). Ростдан, уни қўшиқчи сифатида эмас, шахс сифатида севганман.
— Ўзимиздан бирортасини севгандирсиз, ахир?
— Шахсий ҳаётимга дахлдор саволлар берманг, илтимос!
— Шахсий ҳаётингиз тўғрисида ўйламайсизми?
— Ҳаммасини вақт кўрсатади. Пешана, тақдир…
— Гулсанам Мамазоитованинг тўйида кўринмадингиз. Таклиф қилмаганмиди?
— Таклифнома берганди. Боришни жудаям хоҳлагандим. Лекин афсуски, бу тўй арафасида мен Москвада эдим.
Бугун концертларда турмуш ўртоғи билан кўриб қоламан. Бир-бирига муносиб жуфтлик. Ҳамма ҳавас қилса арзийди.
— Дейлик, дуэт ижро этиш учун сизга Тоҳир Содиқов, Рашид Холиқов, Озодбек Назарбековлар учаласи бирваракайига таклиф бериб қолишди. Дуэтдош сифатида қайси бирини танлаган бўлардингиз?
— Ҳар бирининг ўз йўналиши бор. Тоҳир Содиқов, Рашид Холиқовники менинг ижодимга яқин. Озодбек Назарбеков миллий йўналишда қўшиқ ижро этгани боис, биргаликда дуэт ижро этсак, қандайдир ўзига хос янгилик бўлиши мумкин.
— Чипта харид қилиб, қайси ҳамкасбингизнинг концертига тушган бўлардингиз?
— Юлдуз Усмонова, "Шаҳзод", Озода Нурсаидованинг.
— Ўтган йили энг шов-шувларга бой бўлган концерт?
— Юлдуз Усмонованинг дастури. Унинг концерти ҳар доим шов-шувли, гап-сўзларга бой бўлади. Шунга яраша меҳнат ҳам қилади. Юлдуз Усмонованинг ижоди мени ҳамиша қизиқтириб келган. Сабаби, у профессионал даражада ишлайди.
— Концертларингизни кузатсак, россиялик хонанда Лолитанинг чиқишларидаги баъзи қирраларни кўришимиз мумкин. Пардада клип кўрсатиш, балет рақслари…
— Лолитани болалигимдан яхши кўраман. Сиз назарда тутаётган кўринишларга тўхталадиган бўлсам, буни Лолита яратмаган. Ундан олдин Европанинг кўплаб хонандалари фойдаланганини кўрганман.
— Кимнинг ижодини мунтазам равишда кузатиб борасиз?
— Мен ҳамманинг ижодини кузатаман. Чунки ўз устимда ишлашим учун ҳам бу нарса керак.
— Ўтган йили энг хит бўлган тарона сифатида қайси бирини айта оласиз?
— "Божалар"нинг "Бойвачча", Манзуранинг "Афсусдаман", Рашид Холиқовнинг "Юлдузлар" қўшиқлари хит бўлди.
— "Кечир" фильмида ўйнаган образингиз ўзингизнинг ҳаётингиздан олинганми?
— Фильмдаги қаҳрамонимнинг феъл-атвори менинг руҳиятимга яқин, лекин кинодаги воқеаларнинг ҳаётимга умуман алоқаси йўқ.
— Ушбу фильмдан фойда кўрдингизми?
— Йў-ўқ. "Кечир"ни даромад олиш учун суратга олмаганмиз. Шунчаки, ўзимни синаб кўрдим. Қолаверса, мен учун реклама эди. "Кечир" фильмим мухлисларимга ёқди, ҳатто, уйимга келиб ўзларининг фикрларини билдиришди. Бундан мен хурсандман.
— Айрим кинотанқидчилар танқид ҳам қилишди…
— Камчилик ҳаммада бўлади. Мен ҳаракат қилдим. Қолаверса, ҳамманинг кўнглини бирдек олишнинг иложи йўқ. Энг асосийси, мухлисларимга ёқди.
— Битта клип учун қанча маблағ сарфлайсиз?
— Ижодий фаолиятим мобайнида сифатсиз клип олмаганман. Ҳозир нарх-наво ҳам анча ошган. Шунинг учун анча-мунча маблағ сарфлашга тўғри келяпти. Қанчалигини оммага ошкор қилиш шарт эмас.
— Соғлигингиз сизни тез-тез безовта қилиб турадими?
— Илтимос, бунақа савол берманг. Ҳозир ҳаммаси яхши.
— Кўзларингиз нега қизарган?
— …
— Бахтни қандай тасаввур қиласиз?
— Оилам, яқинларимнинг соғ-саломатлиги, ширин фарзандларим бўлиши, қолаверса, севимли касбим.
— Онангизни қай даражада яхши кўрасиз?
— Жудаям! Келажакда фарзандларим ҳам, мен онамни яхши кўрганчалик яхши кўришларини хоҳлардим.
— Бахтлимисиз?
— Албатта!
— Ана шу бахтингизга кўз тегмасин. Ҳар доим мухлисларингиз қуршовида бўлинг. Атрофингизда сизни ҳар доим тушуниб, қўллаб-қувватлайдиган дўстларингиз кўп бўлсин.
— Раҳмат. Шу ўринда менинг ижодимни доимий равишда ёритиб бераётган журналистларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳар доим мухлисларим билан мени доимий равишда боғлаб бераётганликлари учун. Сизларнинг ҳам ишларингизга омад!

Sayyora

Сообщения : 20
Дата регистрации : 2009-06-28

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Sayyora в Вт Ноя 17, 2009 11:48 pm

2006 СОНИЯЛИК СУХБАТ ёхуд Райхоннинг 20 йиллик арчаси!

Райхон. Бу ном хакида кайта-кайта гапиришнинг узи марокли. У очиккунгил, гийбатчи эмас. Дунёкараши, фикрлари кенг. Унинг хаёт йули бугун хар бир мухлис учун кизикарли. Тугилишидан то хозирги яшаш жойи хатто кариндошлари хам. 2006 йил олдидан 2006 сониялик сухбатда айрим маълумотлардан бохабар буласиз.


-Болалик йилларингизда хечам коркиз булганмисиз?


-Илк бора мактабнинг 4 синфида укиб юрган кезларимда коркиз булишни жуда хохлаганман. Укитувчимиз ким коркиз булиши хакида сураганида, жуда ёлворганман. У эса мени «сен корачасан, шунинг учун пашша булсанг ярашади» дея, илтимосимни рад этган. Ранжиганман, бирок, хафа булишга на хожат. Онам чиройли тарзда пашшанинг кийимини тикиб берган. Мактабда хаммага манзур булган.


-Корбободан кандай совга кутяпсиз. Бу мавхум тушунча булса-да, уларга канчалик ишонамиз-а?


-Биласизми, Корбободан кандай совга кутяпман? Орзуларим руёбга ошишини! Янги йилда хамиша яхшиликлар булишини, ёмонликлар эски йилда колиб кетишини сурайман.


-Якинда машхур юлдуз Таркан билан учрашганингиз ростми? (умуман олганда бу аник маълумот)


-….


-У сизга ёкдими?


-….


-У билан кандай тарзда ва каерда учрашдингизлар?


-….


-Шунчалик сирли булишни ёктирасизми?


-Сир тутишга ваъда берсам, албатта сузим устидан чикаман!


-Бу шунчалик сирми?


-…


-Энг ноодатий тарзда кутган янги йилингиз? 2006 йилни кандай карши олишни режалаштиргансиз?


-Хар йили байрамларда мусикий чикиш килишимга тугри келади. Бирок, хизмат булса-да, соат 24.00га бонг уриши билан эзгу ниятлар киламан. Орзулар дунёсига шунгийман. Бу йил хам хизматлар юзасидан турли жойларда мусикий чикиш килишим керак. Хаммага маслахатим – соат 24.00 да сиз хам орзу килинг, у албатта руёга ошади. Бунга мен ишонаман.


-Йиллар окар сувдек утиб боряпти. Халиям мухаббат дардига дучор булмадингизми?


-Умар Хайём шундай ёзган экан, «Дуч келган билан бахтингни боглагандан кура, ёлгиз юрган маъкул.»


-Сиз хам шундай уйлайсизми?


-Ха. Качон уз ярмимни топаман, бу Аллохнинг хохишига боглик.


-Янги йилда карзлардан кутилиш керак деб айтишади.


-Шукрки, карзларим йук. Уйлайманки, кредитга олган машинам борасида эса гап кетмаяпти.


-Янги кушингиздан качон бахраманд буламиз?


-Якин кунларда. У «Ёлгизим» деб номланади. Ибрахим Жиянов сузи. Мусикаси узимники.


-Райхоннинг амалга ошмаган орзуси хам борми?


-Бор. Бирок, унинг амалга ошишини кутяпман.


-Хаёт китобингизнинг ачинарли сахифалари-чи?


-Ха булган. Бирок, олдинга караб интилавериш керак. Хатоларни эса тузатиш мумкин.


-Кумуш Раззакованинг фикрича, сунгги пайтда яратилаётган клиплардаги автохалокатларда галати маъно бор. Бу руйхушлик эмас. Унинг фикрига кушиласизми?


-Мен клип бундай булишини кутмагандим. Кушикчилар бир-бирлари билан якин дуст булиб сирлашганларида эди, бундай ухшашлик булмасди. Лоланинг клипи проффессионал даражада ишланган. Манзураники хам ёкди.


-Узингизга хам бу хакда айтганлар булдими?


-Онам биринчи танкидчим. Юзимга клипингиз ёмон чикибди деб, хеч ким айтмайди. Бирок атрофдан эшитиб коламан. Келажакда янгилик килишга харакат киламиз. Бу клипим биринчи трагедик сюжет тарзида суратга олинган. Кушик мазмуни шундай сюжетдаги клипга етаклади.


-Уйингизни байрамона тарзда безатганмисиз?


- Албатта, ишларим куплиги муносабати билан, бу ишларни узим кила олмадим. Ойим кичкина арчамизни безатиб куйибди. Эсимни танибманки, шу арча! Унинг хонодонимиздаги умри 20 йиллик! Тасаввур килинг-а?!


-Янги арча сотиб олишга хохиш йукми?


(Райхон онасига юзланиб)


-Ойи, келинг янги арча сотиб оламиз.


Тамара Шокирова:


-Йук. Арчамиз жудаям чиройли. Германияда тайёрланган. Уйинчоклари хам 20 йиллигу бирок, каранг кандай яхши сакланган.


-Уйингизга качондир корбобо келганми?


-Эсимда, бир марта бундан 2-3 йил олдин келганди. Мен ва синглимга сюрприз килиш истагида синфдош дустларим Корбобо кийимида келишганди. Роса хурсанд булганмиз. Синглимга юмшок уйинчок, менга эса… хеч нарса олиб келишмаганди!


-2005 йилдаги энг хурсанд булган кунингиз?


-Яккахон концертим ва унвон беришган куни.


-2006 сония хам утиб бормокда. Хадемай, санокли кунлардан сунг 2006 йил хам эшик кокади. Байрам тилаклариниз?


-Одамлар мехрибон булишларини хохлайман. Улар бахтли булишсин. Уларни мухаббат хамиша камраб олсин!!!

Sayyora

Сообщения : 20
Дата регистрации : 2009-06-28

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Azik в Ср Ноя 18, 2009 6:49 am

Bita joylarida notug'ri javob berishibtida Surayyoxon qarzlari bordur

Azik

Сообщения : 31
Дата регистрации : 2009-09-28
Возраст : 29
Откуда : Fergana

Посмотреть профиль

Вернуться к началу Перейти вниз

Re: INTERVYU S RAYHON!

Сообщение  Спонсируемый контент


Спонсируемый контент


Вернуться к началу Перейти вниз

Страница 1 из 2 1, 2  Следующий

Вернуться к началу


 
Права доступа к этому форуму:
Вы не можете отвечать на сообщения